Тачки геморрой касаллигини даволаш
Войдите в ОК
ГЕМАРРОЙНИ ДАВОЛАШ.
(Купчилик мухлислар илтимосларига биноан тайёрланди.)
Геморрой йугон ичак деворларида кичкина яралар усиши, ич к,отишидан ичак деворлари ёрилишида огир юк кутаришда,ич котаверишдан аёлларда эса тугиш жараёнидан кейин хам юзага келади.
Геморрой касали билан огриган одам 5 кгдан ортик юк кутариши
мумкин эмас.
Велосипед хайдаш, огир атлетика билан шугулланмаслик керак.
Пиёда юриши, сузиш машгулотларига к,атнашишининг зарари йук. Геморройни вактида даволамаслик огир ок,ибатларга жумладан
ичак ракини келтириб чикариши ва улимга олиб бориши мумкин.
Гимаррой билан огриган бемор хожжатхонада узок утирмаслиги хамда бу зарарлидир..
Геморройни факат совук сувда ювиш керак. Иссик сув кон кетказиши мумкин.Марганцовка ёки ромашкали сувда илик холатда ванна килинг, иссик сувда мумкинмас
Кон кетса:
Шифокорга учрашиш керак,чунки огир холатдагиларини операция ва лазер билан даволаб йук килинади.
Енгил тури булса операциясиз тузаладиган турлари:
Релиф, прокто гливинол свечаларидан куйинг..
Анесиезин, лидокаин, неомицин, релиф А, нефлюан, эмла мазларидан харид килинг
Енгил турларини уй шароитида даволаш.
Совук сувда тахорат олиш хам бу касалликни бир мунча енгиллаштиради
Картошкани кесиб свеча сифатида фойдаланиш мумкин.
Асалли маз тайёрлаб куйсангиз жуда тез ёрдам беради.
Керак булади:
Прополис 10 гр, асал
1 Ош кошик, семичка ёги ва асалари воски 50 граммдан.
Семичка ёги ва воскни бир идишда аралаштириб оловга куйинг.
Кайнагач оловдан олиб прополис ва асал аралаштирилган идишга куйинг.
Яхшилаб аралаштиринг, салкин жойда сакланг.
Мана шу маз хар кандай маздан кура кучлирок булиб тезрок тузалишингизга имкон беради.
Тоза асалдан фойдаланинг!
Гемаррой касаллигини даволаганигиздан операциядан кейин хам кичишиши колмаса,ромашкали дамлама килиб ичиб юришингиз
керак булади.
Бир кунга уч махал бир чой кошикдан,бу дамлама ошкозондаги химикатларни ювиб тозалаб кичишишни камайтиради.
шунда хам ёрдам бермаса билинки сизда сахир купайган булади ва
дархол анализ топшириб нормалаштиришга харакат килинг.
Сахир купайиши муносибати билан,орка сохада кичишиш купайиб сизга анча нокулайликлар келтириб чикаради.
Ромашкали ва алое усимлиги ванналари купрок фойда беради.
Аммо Россия давлатларида химикатсиз озик овкат ва мева полиз экинлари йук хисоб шунинг учун у ерларда тузалиши бемор учун
анча кийин кечиши мумкин..
Геморрой касаллиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш
Геморрой касаллиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш
Геморрой (қад. юн. αἷμα — «қон» ва ῥοῦς — «оқиши»), бавосил — тўғри ичак атрофида тугун ҳосил қиладиган геморроидал веналарнинг тромбози, яллиғланиши ёки патологик катталашиши ва буралиб қолиши билан боғлиқ касаллик.
Сабаблари
Касалликка мойиллик наслдан-наслга ўтиши мумкин, лекин бунда ҳам келтириб чиқарувчи омиллар таъсирисиз касаллик ўзини намоён қилмайди. Бавосилни келтириб чиқарувчи ва унинг ривожланишига туртки бўлувчи омилларга қуйидагилар киради:
Таснифи
Ўткир геморрой — ёхуд аноректал тромбоз, ички ва ташқи геморроидал тугунларнинг тромбланиши. Жараёнга кучли оғриқ ҳисси ҳамроҳлик қилади, чунки тугунлар кўп сонли рецепторлар билан таъминланган. Ўз навбатида патологиянинг ўткир шакли уч турга бўлинади:
Сурункали геморрой — тугунларнинг оғриқ синдроми заиф сезилиши билан ифодаланадиган яллиғланиш. Бу ҳолат муаммо «аҳамияциз» еканлиги ҳақида сохта таассурот уйғотади. Унинг кечишида тўртта босқич ажратилади:
Геморрой аломатлари ва белгилари
Аксарият ҳолларда мазкур касаллик босқичма-босқич ривожланади. Дастлаб беморда орқа чиқариш тешиги атрофида бироз ноқулайлик, оғирлик ва қичишиш ҳисси сезилади, баъзан оғриқ ва қабзият қайд етилиши мумкин. Бу ҳиссиётлар аччиқ таомлар, алкоголли ичимликлар истеъмоли, баъзан жисмоний зўриқишдан кейин кучаяди.
Касалликка оғриқ синдроми, геморроидал қон кетиш, геморроидал тугунларнинг чиқиб қолиши ҳамроҳлик қилади. Одатий ҳолларда қон кетиш дефакация жараёни вақтида ёки ундан кейин юзага келади. Қон ранги қизғиш бўлади, бироқ, баъзи ҳолларда тўқ рангли ва қуйқалар билан бўлиши ҳам мумкин. Тез-тез қон кетишлар натижасида камқонлик ривожланади.
Геморройда тугунлар орқа чиқариш тешиги ичида (ички — беморга кўринмайди) ва ташқи бўлади. Баъзи ҳолларда беморда бир вақтнинг ўзида ҳам ташқи, ҳам ички геморрой кузатилиши мумкин.
Геморройнинг ҳар қандай босқичида тугунларнинг некрози ва тромбози ривожланиши хавфи мавжуд, бу клиник тасвирнинг оғирлашишига сабаб бўлади.
Ривожланиш босқичлари
Ташхислаш
Ташхис қўйиш учун малакали шифокорга палпация (қўл ёрдамида текшириш) қилиш йетарли, бу 90% ҳолларда аниқ ташхис қўйиш учун йетарли бўлади. Бошқа ҳолларда ултратовушли текширув, анаскопия ёки ректоскопия ўтказиш керак бўлиши мумкин.
Ташқи кўрикда перианал соҳасининг териси ҳолатига (гиперпигментация, лихенизация, ивиш), орқа чиқариш тешиги шакли, чандиқлар ва деформациялар, неоплазма ва папилломатоз ўсмалар мавжудлиги, геморроидал тугунларнинг сезиларлиги, улардан қон келиши каби кўрсаткичларга еътибор берилади.
Геморройни даволаш
Патологиянинг шаклига қараб, геморройни даволашда бир нечта ёндашувлар қўлланилади:
Касалликнинг дастлабки босқичларида (биринчи ва иккинчи) консерватив терапия қўлланилади: дефакация тартибга солинади, нажаснинг зичлик даражаси нормал бўлиши таъминланади, парҳезга амал қилинади. Кўпроқ лавлаги, сабзи, анжир, ўрик, ўтлар, зиғир, буғдой кепаги каби маҳсулотлар буюрилади. Беморлар кўпроқ мева ва сабзавот шарбатлари, шу жумладан, суюқликлар ичиши лозим. Геморройнинг ерта босқичларида гимнастика машқлари, ҳаммомлар, оғриқ қолдирувчи шамлар ёрдам беради.
Касалликни даволаш асосини флеботроп препаратлар ташкил қилади. Улар маҳаллий веналар тонусини ошириш ва каверноз органларда қон оқими ва айланишини нормаллаштиради. Беморга малҳамлар, шамчалар шаклидаги препаратлар буюрилади.
Кейинги босқичларида жарроҳлик амалга оширилади. Бу босқичларда геморройдан фақат жарроҳликдан кейингина тўлиқ қутулиш имкони бўлади. Жарроҳлик аралашуви беморни ваҳима солса ҳам, жуда самарали усул ҳисобланади ва қайталаниш еҳтимоли минимал бўлади.
Халқ табобати
Касалликни бундай йўл билан даволашни ёрдамчи усул сифатида қўлласа бўлади, лекин улар касалликнинг асосий давоси сифатида қаралмаслиги керак. Халқ табобати воситалари бавосил белгиларини йенгиллаштириши мумкин, лекин касалликнинг сабаби бартараф етилмайди. Улар таркибидаги фаол моддалар миқдори фармакологик препаратлардагига қараганда анча кам бўлади. Бу воситалар жуда ерта босқичларида фойда бериши мумкин, лекин бироз вақт ўтгач, касаллик яна қайталаниши еҳтимоли юқори бўлади.
Геморройни уй шароитида даволаш учун халқона воситалар
Даставвал бемор геморрой мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шунинг учун биринчи навбатда проктологга мурожаат қилиши талаб етилади.
Шамчалар
Малҳам тайёрлаш
Оғриқ қолдирувчи малҳам:
Яллиғланишга қарши малҳам:
Клизма тайёрлаш
Қабул қилиш учун воситалар
Доривор ўтлар ва ўсимликлар
Алое. Ушбу ўсимликнинг шарбати яллиғланишга қарши таъсирга ега ва геморрой хуружидан тезда халос бўлишни таъминлайди. Ўсимликнинг ўзидан ҳам, дамламасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўнтача ўсимлик барги бўлакларга бўлинади (ўртача катталикда), устидан бир литр совуқ сув қуйилади ва сув ҳаммомида дамлама тайёрланади. Алое баргларидан тайёрланган дамламага ботирилган компресс ёки ўсимликнинг ўзи яллиғланган жойга қўйилади.
Қайин қатрони. Бу модда қайин пўстлоғидан ишлаб чиқарилади ва кўплаб шифобахш хусусиятларга ега — антимикроб, яллиғланишга қарши ва регенератив. У ванна шаклида ишлатилади: икки литр иссиқ сувда 1 ош қошиқ қатрон аралаштирилади. Ваннада сув совугунча ўтириш тавсия қилинади.
Еман пўстлоғи. Шиллиқ тўқималарининг яллиғланиш касалликларини даволашда жуда яхши таъсир қиладиган кучли шиллиқ қаватни қопловчи хусусиятларга ва яллиғланишга қарши таъсирга ега. Еман пўстлоғидан тайёрланган дамлама инсон танасининг шиллиқ қаватига тушганда, шиллиқ қаватни таъсирланишдан сақлайдиган ҳимоя қобиғи ҳосил бўлади. Ҳам компресс, ҳам суппозиторий сифатида (сариёғ билан аралаштириб) ишлаца бўлади.
Мойчечак. Доривор ўсимликлар маликаси ўзининг оддий кўринишига қарамай кўплаб фойдали хусусиятларга ега — унинг гулларидан тайёрланган тиндирма яллиғланишга қарши, антимикроб, спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга ега. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнида тўқималарнинг регенерацияси тезлигини оширади. Уни суюқ дори, ванналар ва ҳуқна, шунингдек шамчалар шаклида ишлатиш мумкин. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак тўплами бир стакан қайноқ сувда дамланади, ҳосил бўлган дамлама совутилади ва кичик муз учун шаклларга қуйилади. Шамчани музлатиш учун шаклни тиббий қўлқопнинг бармоқларидан ясаш мумкин.
Бўйимодарон. Ушбу ўсимлик қон тўхтатувчи, яллиғланишга қарши ва ярани битирувчи таъсирга ега ва қон кетиши бошланиши ва касаллик хуружида айниқса фойдали. Бўйимодарон барглари дорихонада осон топилади; дамлама тайёрлашда берилган кўрсатмаларга риоя қилиш керак. Суюқ дори ва ванна учун фойдаланиш мумкин.
Ёдда тутинг! Ташхис ва даволаш курсини проктолог шифокор буюриши жоиз, нотўғри ва ўзбошимчалик билан қилинган муолажалар вазиятни ёмонлаштириши мумкин.
Касалликни олдини олиш
Аввало, ич қотишини олдини олиш учун таомномани қайта кўриб чиқиш керак. Дастлаб таомномага йетарли миқдорда клетчатка сақловчи маҳсулотларни киритиш керак. Бунда меъёрни унутмаслик муҳим аҳамиятга ега, ортиқча клетчатка газ ҳосил бўлиши кучайишига олиб келади, бу еса қорин бўшлиғида юқори босим ҳосил қилади.
Катта ёшдаги киши учун клетчатка истеъмоли миқдори кунига 25-30 грамм оралиғида бўлиши керак. Агар бунга бирон-бир сабабга кўра еришиб бўлмаса, йетишмаётган клетчатка ўрнини биоқўшимчалар ёрдамида тўлдириш мумкин. Организмга озиқ-овқат билан қанчалик кўп клетчатка тушса, шунчалик кўп сув ичиш талаб етилади.
Баъзи озиқ-овқат турлари тўғри ичак деворларига қон келишини кучайтириши мумкин, бу геморрой аломатларини кучайтириши хавфини туғдиради. Аввало бундай маҳсулотларга алкоголли ичимликлар ва аччиқ таомлар киради. Уларнинг истеъмолини батамом чеклаш ёки иложи борича камайтириш керак.
Тўғри ичак орқали ахлат зўриқишсиз ўтиши учун йетарли миқдорда суюқлик ичиш лозим: бир кунда 6 стакан.
Ферментланган озиқ-овқатларни мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия етилади — улар барчага маълум бўлган ачитқи-сут маҳсулотлари (қатиқ, ряженка, простокваша), ёгурт, кимчи ва бошқалардир. Ферментланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, ичакда фойдали моддаларининг синтезини оширади, кислота-ишқор мувозанатини меъёрда ушлаб туради.
Бундан ташқари, Бифидиус ва Лаcтобаcиллус каби «яхши» бактерияларли пробиотиклар ҳам ичак перисталтикасини яхшилайди. Бир стакан «тирик» ёгурт геморройдаги парҳезга мазали ва фойдали қўшимча бўлади.
Ҳожатхонада бўлишнинг муайян қоидаларига риоя қилиш керак:
Геморройда жисмоний машқлар ва фаол турмуш тарзи кўрсатилади. Мунтазам жисмоний фаолият тананинг юрак-томир тизими ҳолатини яхшилайди ва шу билан кичик тос соҳасидаги веналарга тушадиган босимни камайтиради. Агар беморнинг касби узоқ вақт давомида ўтириш ёки тик туришни талаб қилса ҳам, ҳар соатда қонни тарқатиш ва кичик тосда унинг димланишини олдини олиш учун беш дақиқани жисмоний машқларга ажратиш тавсия қилинади.
Жисмоний машқлар оғирликлар кўтариш билан боғлиқ бўлмаслиги керак — бу геморройнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек ўтириб-туришлар сонини камайтириш тавсия етилади. Умуман олганда, ҳафтада камида 2,5 соат жисмоний машқлар бажариш керак. Югуриш, юриш, сузиш, узоқ сайр қилиш бавосилда яхши ёрдам беради.
ГЕМОРРОЙ КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ
ГЕМОРРОЙ КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ
ГЕМОРРОЙ КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ Шифокор (ректоскопни олиб қўйиб ҳамда қўлқопни ечиб): «Ҳаяжонланманг, азизим. Ҳозирда сизда ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ. Кичик геморрой бор. Аччиқ ҳамда қовурилган нарса еманг. Алкогол тўғрисида унутинг. Кўпроқ пиёда юринг.
Тоза ҳавода кўпроқ бўлинг. Агар қачондир безовта бўлсангиз, маз суртинг, юмшоқ ванна қабул қилинг. Агар булар ёрдам бермаса, унда яна келасиз. Биз сизга жон деб ёрдам бериб — операция қиламиз».
Бёмор (руҳи кўтарилиб ҳамда кийиниб): «Раҳмат, доктор. Демак, менда қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Операциясиз ҳам тузалишим мумкинми? Тўғри овқатланиш, ванна, мазлар ҳамда шамдорилар етарли бўлишига умид қилсам бўладими?»
Шифокор (ўйланиб ҳамда маъноли қараб): «Бу кўп жиҳатдан ‘сизга боғлиқ. Аммо айтиш керакки, геморройни консерватив ҳамда паллиатив даволаш — бу фақат уни кечиктириш саналади. Радикал операция — даволашнинг ягона ишончли усули саналади».
Бемор (ўзига): «Ана. Операция, касалхона… Сен мени кўп кўра олмайсан, айболит! Сизга шифокорларга фақат кесиш бўлса». Эшитиладиган қилиб): «Яна бир марта раҳмат, доктор! Ҳаммаси яхши. Мен ўйлаб кўришим керак».
Геморрой — Бу орқа тешикнинг энг кўп учрайдиган касаллиги бўлиб, шифокорга мурожаат қилинади. Тиббий статистика соҳасидаги мутахассисларнинг энг паст баҳоларига кўра ёр юзи аҳолисининг катта ёшли қисмининг 12-15% геморрой билан оғрийди. Бу миллионаларни англатади.
Геморрой билан танишув турлича бўлиши.
Ўткир геморрой ёшликда пайдо бўладиган исталган ҳолат билан таққосланиши мумкин. Тезкор, кучайиб борувчи симптомлар, ёрқин, вақт ўтиши билан касалликнинг азоб берувчи кўринишларига сабаб бўлади.
Худди биринчи муҳаббат каби ўткир геморрой деб аталувчи геморродиал криз бутун умр давомида хотирада қолади. Инсон севиши мумкин. Фақат бу кам содир бўлади.
Шундай қилиб, ўткир геморрой ёшлар, тўлиқ ҳаётий кучга эга шахсларда кўп учрайди.
Даврий геморрой тўлиқ бўлмаган оилавий ҳаётни ёдга солади.
Камчилик ҳамда тартибсизликлар босқичма-босқич йиллар ўтиши билан ўсиб боради. Касалликнинг зўрайиши кузатилади, аммо жуда кучли бўлмайди. Қандайдир турмушдаги низо ҳамда жанжаллар бўлиши мумкин.
Геморрой кучайгандан сўнг ойлар, баъзан йиллар давомида яхшиланади. Тиббий тилда
бу касалликнинг тўлқинсимон даври деб номланади.
Инсон ўзини тинчлантириб, геморрой бартараф бўлишига умид қилади. Шошилиш ярамайди.
Майли… Симптомларни тавсифлашга ўтамиз.
Хитой жиноят оламида Триада ташкилоти мавжуд. Геморройда касалликнинг асосий кўринишлари триада-оғриқлар, қон ажралиши ҳамда орқа тешик узелларининг чиқиши билан кўринади.
ОҒРИҚ
Оғриқ ўткир геморройдаги энг кўзга ташланадиган симптом саналади. Исталган турдаги оғриқда киши шифокорга бориш тўғрисида ўйланади. Ҳақиқатдан ҳам у доимо ҳамроҳлик қиладиган белги саналади.
Орқа қисмдаги кучли таранглашиш, дала — ҳовлидаги ишда куч билан ҳаракат қилиш, совуқ дарёда иссиқ кунда чўмилиш, бошлиқ билан баланд оҳангда гаплашиш ҳамда яқин кишилардан.ким биландир тортишиш ва бошқалар ўткир геморройни намоён қилиши мумкин.
Бизнинг суҳбатимиз учун сабаблар эмас, балки оқибат муҳим.
Тўсатдан жисмоний юкламадан сўнг, баъзан кучли психологик юкламаларда орқа тешикда ноқулайлик бўлади.
Агар дарҳол чоралар кўрилса, жараён тўхташи мумкин. Агар вақтида бунга эътибор қаратмасанг ўзингдан ўпкалашинг керак.
Оғриқ тезлик билан кучаяди. Худди кемадагидек оёқларни кенг ёйиб ўтириш содир бўлади. Автомобил велосипеддаги сайр, кресло, стул ёки ўриндиққа ўтиришда инграш содир бўлади. Инсон Парижнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида ўйлашни бошлайди. Эйфел минорасига қадам ташлай олмайсан ҳамда ўтира олмайсан. Сени оғриқ тунда ҳам тинч қўймайди. На ўтира оласан, на юра ва на даволана оласан.
Даврий геморройда оғриқ анча кутилмаган бўлади. Дастлаб оғриқ сезилмайди. Кейинчалик ноқулайлик, қалтираш содир бўлади. Қалтираш тўлиқ бўлмаган бўшалиш сезгисига ўзгаради. Сўнг қичима пайдо бўлади. Қичима ачишишга ўтади.
Қачонки катта ҳожат учун борганда орқа тешикда оғриқлар пайдо бўлади.
Агар даврий геморрой кучайса, оғриқлар геморроидал кризгача етади.
Баъзан геморрой орқа тешикда ёриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Орқа тешик ёриқларидаги оғриқлар дарҳол эмас, балки ичаклар бўшагандан сўнг бироз ўтиб пайдо бўлади. Босқичма-босқич кучайиб, улар бир неча соат давом этиши мумкин.
Бунда оғриқлар азоб берувчи бўлиб, инсон ҳожатга боришдан қўрқиб қолади. Бу шифокорлар тилида стул қўрқуви деб аталади. Проктолог мутахассислиги бўйича олдинги асарларда мазкур ҳолатда бемор ўзига суиқасд қилишгача етиши мумкинлиги тавсифланган.
Агар орқа тешикдаги оғриққа қалтираш ҳамда ҳарорат ошиши ҳам қўшилса, дарҳол
жарроҳ, проктолог мутахассисга мурожаат қилиш керак. Сизда парапроктит, ахлат яллиғланиши ҳамда тўғри ичак атрофидаги тўқималарнинг парчаланиши бошланган бўлиши мумкин. Даволашни бошлашдаги узилишлар сабабли ҳаёт учун хавф туғдирувчи асоратлар пайдо бўлиши кузатилади. Бунда бир неча кун эмас, соатлар рол ўйнайди.
Орқа тешикда оғриқ пайдо бўлганда кўпчилик одамлар шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тушунадилар.
Геморройнинг бошқа хусусий белгилари билан ҳолатни аниқлаш мумкин.
Gemorroy (bavosil) kasalligi: sabablari, belgilari, davolash usullari va profilaktikasi
Qadimgi Misr va Vavilonda gemorroyni jarrohlik yo‘li bilan davolashgan. Bu xastalik haqida Gippokrat, Galen, Ibn Sino asarlarida ham yetarlicha to‘xtalingan. Ma’lumki, Napoleon Bonapart ham shu xastalikdan aziyat chekkan.
Hozirgi kunda gemorroyga aholining 10% chalingan bo‘lib ularning aksariyati 30-50 yoshdagi erkaklardir. Bu kasallikka ayollar ayniqsa homiladorlik davrida chalinadilar. Ko‘pchilik bemorlarga an’anaviy tibbiyot jarrohlik operatsiyalarni tavsiya etsa-da, bunga faqat 20 % ehtiyoj sezadi.
Gemorroy nima?
Insonning orqa teshigi mushak va birlashtiruvchi to‘qimalardan tashkil topgan. Ichidan shilliq qavatli bo‘g‘imchalar – ya’ni gemorroidal tugunlar bilan qoplangan. Gemorroidal tugunlar inson qattiq kuchanganida shilliq qavat bilan birga pastga surilishi mumkin. Buning natijasida qon aylanish buzilib gemorroidal tugunlar o‘lchovi kengayadi va tashqariga chiqib qoladi.
Foto: Stopgemor.ru
Bavosil qanday bosqichlarda kechadi?
Qon oqishi har qanday bosqichda ham yuzaga kelishi mumkin.
Gemorroyning belgilari
Agar hojatga kirganda (bo‘shanish paytida) ichki kiyim, tualet qog‘oz yoki unitazda qon ko‘rsangiz, orqa teshik qismida qichish, gemorroidal tugunlarning tashqariga chiqishini kuzatsangiz darhol shifokor-proktologga murojat qiling. Gemorroy belgilarining ostida jiddiy ichak kasalliklari ham yashirinishi mumkin.
Gemorroy sabablari
Ofisda, kompyuter oldida, kutubxonada qiziqarli kitob bilan tikuv mashinasi oldida soatlab o‘tirish zararlidir. Bunday paytda soatiga bir mahal har qanday zarur ishlarni qo‘yib 5-10 daqiqali tanaffus qilish kerak. Yumshoq kursi o‘rniga qattiq o‘rindiqdan foydalaning (bu bel va umurtqa uchun ham foydali). O‘rindiqqa maxsus yog‘och taxtachani (bu maslahat haydovchilarga hamtegishli) qo‘yib o‘tiring. Boshlanayotgan gemorooyda og‘ir jismoniy ishlar bajarish mumkin emas. Haydovchilar esa rul oldida 3 soatdan ko‘p vaqt o‘tkazishlari zararlidir. Yo‘lda tanaffus qilib, faollik bilan harakatlanish kerak.
Homiladorlikda gemorroy
Gemorroyga homilador ayollar ko‘p chalinadilar. Hisobotlarga ko‘ra gemorroyga 41-42% homilador va tuqqan ayollar chalinsa, boshqa yoshdagi ayollar ichida bu ko‘rsatkich atigi 8% ni tashkil etadi. Ko‘pincha gemorroy birinchi va ikkinchi homiladorlik davrida paydo bo‘ladi.
Foto: Lediveka.ru
Homiladorlik nafaqat katta ichak tomirlarini, balki oyoq va ba’zida, jinsiy a’zolar tomirlarining ham shishiga olib keladi. Bunga asosiy sabab, homilador ayolning o‘sayotgan bachadoni tos tomirlarini va o‘ng tomonda joylashgan katta tomirni siqib qo‘yishidadir. Natijada qorindan pastda joylashgan qon tomirlaridan qon qaytishi qiyinlashadi va shuning ta’sirida ular shishadi.
Undan tashqari homiladorlik payti progesteron gormonining oshishi tomir devorlarining mayinlashishiga olib keladi. Bu esa o‘z navbatida ularning oson shishiga sababchi bo‘ladi. Aynan shu progesteron gormoni homilador ayolda ich qotishini ham keltiradi. Ich qotishi esa, o‘z navbatida, bavosilga sababchi bo‘ladi.
Tug‘ish jarayonida bolani itarish payti ayolning kuchanishi ham bavosil (gemorroy) paydo bo‘lishini keltiradi.
Gemorroy profilaktikasi uchun mashqlar
Gemorroyni oldini olish uchun kichik tosdagi qon aylanishni yaxshilash maqsadida muntazam ravishda qorin mushaklarini kuchaytirish zarur. Mutaxassislar tomonidan ishlab chiqilgan ba’zi mashqlar bu noxush xastalikdan xalos bo‘lishga yordam beradi:
Gemorroy kasalligida qanday ovqatlanish kerak?
Gemorroy kasalligida bir vaqtda ovqatlanish kerak. Ovqatlanish tartibi organizmni ich ketishi va qabziyatdan muhofaza qilish zarur. Buning uchun xamirli va o‘ta yog‘li ovqatlar keskin kamaytiriladi. Taomnomangizda muntazam ravishda qatiq, kepak mahsulotlari, sabzavotlar, tarkibida magniy va sulfatlar bo‘lgan mineral suvlar bo‘lishi shart. Xona haroratidagi iliq mineral suvni kuniga uch mahal bir piyoladan ichishni o‘zingizga odat qilib oling. Achchiq, tuzlangan taomlar, ichimliklar qat’iy mumkin emas.
Gemorroy va qabziyat
Agar gemorroyga qabziyat sabab bo‘lgan bo‘lsa, taomnomangizni ozuqa kletchatkasi bilan boyiting. U ozuqa kepagi, karam, loviya, lavlagi, oshqovoq, sabzi, tarvuz, qovun, qora undan tayyorlangan, javdari nonda ko‘pdir. Oxirgi paytlarda bargizub urug‘i asosida tayyorlangan (mukofalk) va sellyulozadan tayyorlangan (MKS-28) dori vositalari keng tarqaldi. Shu bilan bir qatorda ko‘p miqdorda suyuqlik ichish (sutkasiga 2-3 litrgacha) zarur. Aks holda bunday parhez organizmning suvsizlanishiga olib keladi. Og‘riqni qoldirish va kasallikning zo‘rayishini oldini olish maqsadida muntazam ravishda mustahab qilinadi. Sharq mamlakatlarida gemorroyga chalinish xavfi xalqning kichikligidan mustahab qilishga o‘rganganligi sababli kamdir. Zo‘rayishlar paytida och-pushti rangli margansovka eritmasida mustahab qilish yoki hojatdan chiqkandan keyin 1,5-2 daqiqa margansovkali vannalar qabul qilinadi.
Gemorroediktomiya — gemorroy operatsiyasi
Agar kasallik zo‘rayib, konservativ davolash muolajalari yaxshi yordam bermasa, har hojatga kirganda tugunlar tashqariga chiqsa, operatsiya (gemorroediktomiya) tavsiya etiladi. O‘rta yoshgacha bo‘lgan insonlar keksalarga qaraganda operatsiyani oson kechirib yaxshi natijalarga erishadilar. Ammo keksa yoshdagi kishilarda yaralar bitish qiyin bo‘lib, yiringlashi ham mumkin.
Gemorroyni xalq tabobati usuli orqali davolash usullari
Sarimsoqpiyozli sut
Sarimsoqpiyoz qon tarkibini yaxshilaydi, ateroskleroz va yurak qon-tomir kasalliklariga qarshi profilaktika vazifasini o‘taydi. Shu va yana bir qancha shifobaxsh xususiyatlari tufayli sarimsoqpiyozdan sharq tabobatida bir necha asrlardan buyon keng foydalaniladi. Jumladan bavosil kasalligini davolashda sarimsoqpiyozli sut qo‘l keladi.
Bir bosh sarimsoqpiyozning boshi olinib, so‘ng po‘sti bilan 200 ml sutga solib 30 daqiqa qaynatiladi. Bu vaqt oralig‘ida sarimsoqpiyoz sanchqi tiqqanda kiradigan darajada yumshoq holga kelishi kerak. Damlama xona haroratida sovitilib, ovqatdan so‘ng 1 osh qoshiqdan iste’mol qilinadi. Davolash kursi 10 kunni tashkil etib, 2 haftadan so‘ng yana takrorlanadi.
Yana bir retsept: 1 bosh sarimsoqpiyozni tozalab 4-5 donasini qirg‘ichdan o‘tkazib 200 ml sutga solib 2 soatga sovitgichga qo‘yamiz. Bunday shifobaxsh ichimlik kuniga 3 mahal yarim choy qoshiqdan 1 hafta davomida ichiladi. 3 kun dam olib, davolash kursi yana takrorlanadi.
Agar bunday retseptlar asosida dori tayyorlashga erinsangiz, kuniga 3 dona sarimsoqpiyozni ovqatdan so‘ng 1 donadan iste’mol qiling. So‘ng ketidan 1 piyola sut ichib yuboring.
Sarimsoqpiyozni oshqozon yarasi va gastrit, oshqozon osti bezi kasalliklari avj olgan paytlarda, epilepsiyada qo‘llash tavsiya etilmaydi. Homiladorlik davrida esa shifokor bilan maslahatlashgan ma’qul.
Bavosilni davolashda kartoshkali kompresslar
Chiqish teshigidagi achishishni bartaraf etishda qirg‘ichdan o‘tkazilgan xom kartoshka yordamga keladi. Bu vosita birinchi marta qo‘llanilgandayoq kasallikning noqulay belgilarini yo‘qotadi, shu bilan birga davolaydi. Yuvinib chiqib maydalangan kartoshka kerakli joyga 10 daqiqaga qo‘yiladi.
Gemorroyni davolashda “Гепариновая мазь”
Unchalik qimmat bo‘lmagan ushbu dori vositasi bir necha kasalliklarda qo‘llaniladi. Shu jumladan bavosilda ham. Maz tarkibida geparin, benzokain, benzilnikotinat bo‘lib, u surunkali va o‘tkir bavosilda ham samara beradi.
Uning ta’siri surtilgach bir necha daqiqadan so‘ng seziladi. Geparinning trombolitik hususiyatlari qon tarkibidagi fibrin miqdorini kamaytiradi. Natijada qon quyilmaydi va tromblar hosil bo‘lmaydi. Ammo u hosil bo‘lishga ulgurgan qon quyqalarini yo‘qotish xususiyatiga ega emas. U faqat yangi tromblar hosil bo‘lishining oldini oladi. Maz tarkibidagi benzokain esa og‘riq va noqulayliklarni yo‘qotadi.
Geparin mazi tashqi bavosilda samarali bo‘lib, ichki bavosilda tavsiya etilmaydi. Bundan tashqari geparin dori vositasini homilador ayollar qo‘llashi mumkin emas, uning tarkibidagi moddalar ona qornidagi bolaga salbiy ta’sir o‘tkazishi mumkin.
Bavosilni davolashda itshumurt (облепиха) yog‘i
Itshumurt yog‘i — xalq tabobatida bavosilni davolashda keng tarqalgan vositadir. Uni hatto homiladorlikda ham qo‘llash mumkin. Itshumurt yog‘i(облепиховое масло) — organik kislotalar hamda vitaminlarga boy bo‘lib, zarar yetgan terini yangilash xususiyatiga ega. U og‘riqni oladi, qon ketishi va boshqa noqulayliklarni yo‘qotadi.
Itshumurt yog‘i(облепиховое масло) tarkibidagi vitamin C — qon tomirlarni mustahkamlovchi kollagen ishlab chiqarilishida ishtirok etadi.
Qo‘lanilishi. Ushbu vositadan kompleks foydalanish yaxshi natija beradi. Bunda itshumurt yog‘i iste’mol qilinadi, ham malham sifatida qo‘yiladi. Davolash davomida ichni yurg‘izish uchun klechatkaga boy mahsulotlar, sabzavotlar, quruq mevalar iste’mol qilish tavsiya etiladi.
Itshumurt yog‘i ertalab och qoringa 1 osh qoshiqdan ichiladi, yarim soat o‘tgach nonushta qilish mumkin. Itshumurt yog‘idan kompresslar chiqish teshigiga qo‘yilib, kuniga 3 marta yangilanadi. Kechasiga esa paxtali tamponlar yog‘ga botirilib qo‘yiladi. Davolash kasallik belgilari — og‘riq va qon ketishi yo‘qolguncha davom ettiriladi.
Bavosil kasalligida ich qotishining oldini olish uchun jo‘xori yog‘i, zaytun yog‘i va uzum yog‘larini salatlar tarkibida iste’mol qilish tavsiya etiladi.
© Abduqodir Sattorov.
«Malham» tabobat markazi rahbari.
«Tib.uz» nashri.
Ushbu maqola qanchalik foydali?
Baholash uchun yulduzchalardan birini bosing!
O’rtacha baho 4.3 / 5. Baholar soni: 12
Maqolaga hech kim baho qo’ymagan. Birinchi bo’lib siz baholang!
Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring!